Кириш Регистрация

«ПСЖ» Лига 1 жорий мавсумида сўнгги йиллардаги энг кўп мағлубиятини қайд этди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Франция чемпионатида жорий мавсумдаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Луис Энрике шогирдлари 24-тур доирасида ўз майдонларида «Монако»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шу тариқа, монегасклар Лига 1 доирасида амалдаги чемпионларга қарши кечган ҳар иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишди.

«ПСЖ» 2022/23 йилги мавсумдан бери илк бор чемпионатда 4 та ўйинда мағлуб бўлди — ўшанда парижликлар мавсум давомида жами етти бор имкониятни бой беришган эди. Таққослаш учун, 2023/24 ва 2024/25 йилги мавсумларда Париж клуби бор-йўғи иккитадан мағлубият қайд этган холос.

Кейинги турда пойтахт жамоаси ўз уйида «Нант»ни қабул қилади.

Киритилди: 14:56, 07.03.2026.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик