Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 0-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Шомуродов ҳамда Файзуллаевнинг “Гёзтепе”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

“Башакшеҳир” сафида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар — Элдор Шомуродов ҳамда Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигасининг 25-тури доирасида “Гёзтепе”га қарши баҳсда майдонга тушди (2:1). Шомуродов учрашувни тўлиқ ўтказди, Файзуллаев эса 46-дақиқада захирага олинди.

Sofascore портали “Башакшеҳир”нинг биринчи голига ассистентлик қилган Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатларини 6,8 балл билан баҳолади. Элдор Шомуродовнинг ўйини эса 7,1 баллга лойиқ кўрилди.

Шомуродов ўйин давомида 43 марта тўпга тегинди. У жами 19 та узатма амалга оширган бўлиб, шулардан 14 таси аниқ манзилга етиб борди 74 фоиз). Шунингдек, Элдор “Гёзтепе” дарвозасига 2 марта аниқ зарба йўллади.

Аббосбек Файзуллаев учрашув давомида 23 марта тўп билан муомала қилди. У майдонда бўлган 45 дақиқа ичида 10 та узатма амалга ошириб, уларнинг 9 таси аниқ манзилга етиб борди (90 фоиз). Файзуллаев 4 марта тўп учун курашга киришиб, 3 та ҳолатда ғалаба қозонди. Унга нисбатан икки марта қоида бузилди. Аббос Иван Брнич киритган голга узатмани амалга оширди.

“Башакшеҳир” дарвозабони Муҳаммад Шенгезер ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. У жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди ва 7 та сейвни амалга оширди. Sofascore портали унинг ҳаракатларини 9,4 балл билан баҳолади. “Башакшеҳир”нинг иккинчи голи муаллифи Омар Шаҳиннер эса 7,5 баллга лойиқ кўрилди.



Шу тариқа, “Башакшеҳир” Туркия чемпионатининг 25-турида муҳим уч очкони қўлга киритди. Жамоа ушбу ғалабадан сўнг 42 очко жамғариб, турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Мағлуб бўлган “Гёзтепе” эса 42 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:05, 07.03.2026.
Ўқилди: 2175 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [11552]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7697]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4715]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3841]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3490]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3000]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [2798]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2401]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2253]

«МЮ» қизиқаётган футболчини саудияликлар катта пуллар билан илиб кетиши мумкин [2186]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик