Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

Флорентино Переснинг янги режаси: Почеттино «Реал» бошқарувига келадими?

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби келаси мавсумда Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида Маурисио Почеттинони кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда ESPN.

«Мадрид» 12 январда Хаби Алонсо ўрнига Арбелоа тайинланганини эълон қилган эди, бироқ унинг шартнома муддатига аниқлик киритилмаган. Баъзи манбаларнинг таъкидлашича, амалдаги мураббий келаси мавсумда ўз лавозимида қолиши учун унга «мўъжиза» ёки Чемпионлар лигасидаги ғалаба керак бўлади.

ESPN манбаларидан бирининг хабар беришича, «қаймоқранглилар» Арбелоага клубда қолиши учун бошқа лавозим таклиф қилишлари мумкин, жумладан, унга «Реал»нинг захира жамоаси — «Кастилья»даги аввалги мураббийлик ролига қайтиш имконияти берилиши мумкин.

Ҳозирда «қаймоқранглилар» мураббийлик пости учун турли номзодларни кўриб чиқишмоқда. Почеттино — клуб президенти Флорентино Перес юқори баҳолайдиган мутахассислардан бири. АҚШ терма жамоасининг амалдаги мураббийи 2019 йилда «Тоттенхэм»ни Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққанидан сўнг ҳам унинг номи «Мадрид»даги иш билан боғланган эди.

Бундан ташқари, бир нечта манбалар ESPN нашрига «қаймоқранглилар» скаутлар бўлими раҳбари Хуни Калафатнинг келажаги ҳам сўроқ остида эканини маълум қилди. Қайд этилишича, мутахассиснинг Перес билан муносабатлари жуда яхши, бироқ янги ўйинчилар учун катта харажатлар қилинганига қарамай, жамоа кетма-кет иккинчи мавсумни совринсиз якунласа, бу «Реал»да қолиш учун етарли бўлмайди.

Киритилди: 01:20, 10.03.2026.
Ўқилди: 331 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.