Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Кристиан Ромеро мавсум якунида «Тоттенхэм»ни тарк этишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро жорий мавсум якунида клубни тарк этишга қарор қилди. 27 ёшли аргентиналик футболчи жамоа раҳбариятини ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш нияти борлиги ҳақида хабардор қилган. Ромеронинг кетиши, ҳатто «Тоттенхэм» АПЛдан тушиб кетмаслик вазифасини уддалаб, УEФА Чемпионлар лигасида муваффақият қозонган тақдирда ҳам, ортга қайтмас жараён сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Тоттенхэм» раҳбарияти аввалроқ янги мавсум олдидан таркибни янгилашни режалаштирган эди ва Ромеро илк йирик сотувга айланиши мумкин. Аргентиналик ҳимоячи «шпорлар» сафига 2022 йилда «Аталанта»дан 52 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда у 28 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ромеронинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, унинг трансфер қиймати эса Transfermarkt портали томонидан 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 14:31, 10.03.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.