Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Ўзбекистонлик спортчилар қишки Паралимпиадани медалсиз якунлади

Баҳо:
+ | -

Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампессо шаҳарлари мезбонлик қилган XIV қишки Паралимпия ўйинлари ўзбекистонлик спортчилар учун омадсиз якунланди.

Пара тоғ чанғиси бўйича эркаклар ўртасида гигант слалом баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакили Фирдавс Худоятов илк уринишида 1:32.12 дақиқалик натижа қайд этди.

Кортина-д’Ампессо шаҳридаги “Tofane Alpine Skiing Centre” спорт мажмуасида ўтказилган беллашувларда 21 ёшли спортчи икки бор стартга чиқди.

Иккинчи стартда эса у 1:35.20 дақиқа кўрсаткич билан маррага етиб келди. Ушбу натижалар медаллар учун курашишда етарли бўлмади ва Фирдавс Худоятов мусобақадаги иштирокини якунлади. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг қишки Паралимпиададаги чиқишлари ўз ниҳоясига етди.

12 март куни аёллар ўртасидаги гигант слалом дастурида Юлдуз Маҳмудова ҳам стартга чиққан эди. У биринчи уринишда 1:46.64 дақиқа натижа қайд этган бўлса, иккинчи стартда 1:47.77 дақиқалик кўрсаткич билан маррага етиб келди. Бироқ ушбу кўрсаткичлар ҳам медал учун курашиш имконини бермади.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси ушбу мусобақа учун иккита Паралимпия йўлланмасига эга бўлган эди.

Мусобақа 15 мартга қадар давом этади ва 6 та спорт тури бўйича жами 116 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Норасмий медаллар жамғариш рейтингида Хитой ҳисобида 33 та медал мавжуд бўлиб, улардан 12 таси олтин, 9 таси кумуш ва 12 таси бронза ҳисобланади. Иккинчи ўринда АҚШ (9 та олтин, 5 та кумуш, 5 та бронза) ва учинчи поғонада Италия делегацияси қайд этилган (6 та олтин, 7 та кумуш, 1 та бронза)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:22, 14.03.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик