Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Бунёдкор-99» – Десятчиков хотира турнири вице-чемпиони

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтада пойтахтимизда 1999 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида анъанавий Владимир Десятчиков хотира турнири бўлиб ўтади.

Турнирда жами 12та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боришди. Дилмурод Абдуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор” футбол мактабининг 1999 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари ўз гуруҳларида “Қўқон-Истиқлол” (8:0) ва БЎСМ-16 (9:0) жамоаларини доғда қолдиришиб, кейинги босқичга биринчи ўрин билан йўлланма олишди. Ярим финалда “Бухоро” жамоаси 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратилиб, финал йўлланмаси қўлга киритилди. Ҳал қилувчи баҳсда Муборакнинг “Машъал” тарбияланувчилари билан куч синашилди. Финал учрашувнинг асосий вақтида жангавор дуранг 2:2 ҳисобида қайд этилди. Шундан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Лотореялар баҳсида муборакликлар омадлироқ чиқишиб, 5:4 ҳисобида зафар қучишди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда бухороликлар Тошкентнинг “Пахтакор” тарбияланувчиларини 1:0 ҳисобида енгишиб, бронза медалларига эга чиқишди.

Кумуш медаллар билан 1999 йилда таваллуд топган “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиларини табриклаймиз!

- Финал учрашувининг пенальтилар сериясида омадимиз чопмади. Умуман олганда, шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. Айнан шу мусобақа орқали қўл остимдаги футболчиларда сезиларли ўсишни кузатдим. Бундан аввал Бухоро шаҳридаги мусобақада “Машъал” тарбияланувчиларига асосий вақтнинг ўзида мағлубиятга учраган эдик. Бу сафар ўйинимиз рақибникига қараганда бир мунча яхшироқ бўлди ва асосий вақтда 2:2 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этилди. Ўйлайманки, шундай ишлашда давом этсак, тез орада ўз ёш тоифамизда етакчиликни қўлга оламиз, - дейди жамоа устози Дилмурод Абдуллаев.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:13, 19.08.2013.
Ўқилди: 3097 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик