Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Деку Марк Берналь «Барселона»дан кетишга яқин келганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку ярим ҳимоячи Марк Берналь мавсум бошида жамоани тарк этиши мумкин бўлганлигини маълум қилди.

Ўтган йилнинг ёзида ёш таянч ярим ҳимоячиси тиззанинг хочсимон пайлари йиртилишидан сўнг тикланди — ушбу жароҳат туфайли у деярли бир йилни ўтказиб юборган эди.

«Мавсум бошида Берналнинг келажаги борасида маълум бир ноаниқлик мавжуд эди. Кўплаб клублар уни ижарага олишни исташганди, бироқ якунда мураббий унга ўз имкониятларини кўрсатиш учун имкон бериши мақсадида уни таркибда олиб қолишга қарор қилдик», — дея Barca Universal Декунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Марк Берналь жорий мавсумда «кўк-анорранглилар» сафида 24 та ўйинда иштирок этиб, тўртта гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Май ойида истиқболли ярим ҳимоячи 19 ёшга тўлади.

Киритилди: 12:09, 16.03.2026.
Ўқилди: 840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик