Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

2001 йил… Туркия…

Баҳо:
+2 | -

Бир отахон оғир касалликка дучор бўлибди. Уни фарзандлари олиб бормаган доктор ҳам табиб ҳам қолмабди. Сўнг бир оддийгина шифокорнинг шу хилдаги касалликларни даволашини эшитган ота ўзи унинг ёнига боришга қарор қилбди. Қайси докторга боришса, унга умид йўқлигини айтишарди. Шу учун бу гал ҳам қабулга умидсизланиб кирибди. Лекин бу доктор унга очиқ юз билан, чиройли муомала қилибди. Натижаларни кўриб, ростдан ҳам тузатиш жуда қийин касаллик эканини фаҳмлабди ва гап бошлабди: “Отахон, сиз чиндан ҳам жуда оғир ҳасталикка чалингансиз, лекин бу давосиз дегани эмас. Мен узоқ бир юртда сотилувчи қиммат бир дорини биламан. Танишларимга айтаман, агар ўша малҳамни олиб кела олишса, сиз албатта тузалиб кетасиз. Шундан кейин чол ўша дармоннинг олиб келинишини кутиб, кун санай бошлабди. Бир куни доктор унинг ёнига кириб, хушхабар айтибди. “Отахон, мен айтган дорини олиб келишди”. Отахон ўзига йўқ хурсанд эди. Шундай қилиб орадан бир ой вақт ўтибди. Доктор кунига уч марта “қиммат” дори билан муолажа олиб борибди. Қарангки, чол бир о й деганда оёққа турибди. Бундан фарзандлари ҳам лол қолишибди ва докторнинг олдига кириб, уни қандай даволаганини сўрашибди. Доктор уларга ўша дорини кўрсатибди. Не кўз билан қарашсинки, бу оддий пенсилин эди. Доктор пенсилинни чолга қиммат, узоқдан келтирилган дори деб айтган эди. У шу тарзда чолнинг кўнглида умид, ишонч уйғотган эди. Анализ натижаларини кўрганида ўзи ҳам бу дардни даволай олмайман деб ўйлаган эди, лекин умид барчасини енгиб ўтиши учун унга ва беморга куч берди. Ноумид  - шайтон деганлари рост. Охирги имкон борича умид қилиш керак.

2002 йилги жаҳон чемпионати жуда қизиқарли ўтган эди. Чунки ўша вақтлар футболда тактика у қадар муҳим омил эмасди. Майдонда футбол ўйнашарди. Футболчилар бу мухлислар учун ўйналадиган ўйин эканини билишарди. Ўша мусобақада Туркия терма жамоаси жуда кўпчиликнинг кўнглидан жой олгани рост. Ҳаттоки Умид Даваланикига ўхшатиб сочини турмакламоқчи бўлган бола отаси бунга рухсат бермагани учун ўзини ўлдирган эди. Ҳасан Шошни айтмайсизми, Ҳоқон Шукурничи ёки Илҳом Мансизни айтасизми. Эҳҳҳҳе Туркия осмони юлдузларга тўлиб кетган эди. Лекин! Ўша жамоанинг энг катта кучи шубҳасиз Шенол Гунеш эди. У ким дейсизми? Бош мураббий.

Турклар Корея ва Япония майдонларида бўлиб ўтган мундиалга осонликча етиб келишмади. Айниқса мураббийга осон бўлмади. Саралашнинг охирги тури олдидан Туркия ўз майдонида Швецияни қабул қилди. Учрашувда ғалаба қозонган жамоа тўғридан тўғри жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилар эди. Туркия ўйинни яхши бошлади. 87-дақиқага қадар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишаётган эди. Лекин футбол  90 дақиқа ўйналишини Швецияликлар бутун дунёга кўрсатиб қўйишди. Аввал ҳисобни тенглаштиришди, кейин қўшиб берилган дақиқаларда ғалабанки Скандинавия томонларга олиб кетишди. Бутун Туркияга сукунат чўкди. Яна 5 дақиқа ҳисобни ушлаб турганида Туркия терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини мухлислари кўз ўнгида қўлга киритарди. Лекин! Ҳа бундай бўлмади. Охирги турда Швеция ҳам Туркия ҳам ўз рақибларини мағлуб этишди, лекин ҳаммасини ўша учрашув ҳал қилиб қўйган эди. Туркия жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри чиқа олмади ва барчаси плей-оффда ҳал қилинадиган бўлди. Шундан кейин терма жамоа бош мураббийи Шенол Гунешга тош отила бошланди. Унинг уйини ёқиб кетмоқчи бўлишди. Минглаб мухлислар унинг халқ душмани эканини та’кидлаб, намойишлар ўтказа бошлашди. Ҳа мураббийга катта босим ўтказилди, лекин у танқидлардан тўғри хулоса чиқарди. Жамоасини яна ҳам жипслаштирди. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун туркаларга Австрия рақиблик қиладиган бўлди. Дастлабки учрашувда Туркия катта қийинчилик эвазига ғалаба қозонди 1:0. Ўз уйида ҳам Туркия ғалаба қозонди  5:0. Бутун Туркияга сукунат чўкди. Шенол Гунеш унга юкланган вазифани муносиб уддалади. Жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Лекин мураббий уни танқид қилганларни қораламади. Жаҳон чемпионатига чиққанини миннат қилмади. Барчага миннатдорчилик билдирди. Унинг хатосини кўрсатганларни қораламади ва истефога чиқишини ма’лум қилди. Бироқ Туркия футбол иттифоқи унинг терма жамоадан кетишига йўл қўймади. Гунешга жаҳон чемпионатига бориш олдидан шундай савол беришди: “Айтингчи, нега Швеция билан ўйиндан кейин эмас Австрияга қарши ўйиндан кейин истефо бердингиз?”. Шунда мураббий кўзига ёш олиб, Мен трабзонданман, мен туркман. Терма жамоани қийин вақтда ташлаб кетишга ҳаққим йўқ эди, деди. Кейинчалик Туркия жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди.

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:31, 19.08.2013.
Ўқилди: 10780 марта.
Фикрлар: 84 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.