Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Рус шарҳловчиси Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Спорт шарҳловчиси Денис Алхазов "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди.

"У бевосита ҳимояланиш ҳаракатлари бўйича майдондаги энг яхшилардан бири бўлди. Бундай ҳаракатлар Гвардиола жамоасида доим ҳам талаб этилавермайди, лекин уларсиз иложи йўқ. Айниқса, мана шундай даражадаги ўйинларда", — дея Алхазовнинг сўзларини келтиради Чемпионат нашри.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида "Манчестер Сити" ўз уйида "Реал"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва умумий 1:5 ҳисоби билан мусобақани тарк этди.

Жорий мавсумда 22 ёшли Ҳусанов барча турнирларда 28 та ўйин ўтказди ва ҳозирча самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.

Киритилди: 14:42, 18.03.2026.
Ўқилди: 12266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик