Кириш Регистрация

Тибо Куртуа қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуанинг «Атлетико»га қарши дербида иштирок этиши ҳамон сўроқ остида қолмоқда.

Бельгиялик посбон Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши жавоб ўйинининг (2:1) танаффусида алмаштирилди ва унинг ўрнига Андрий Лунин майдонга тушди. Хабар қилинишича, Куртуанинг сон соҳасидаги мушакларида зўриқиш бор — у ноқулайликни ўйиндан олдинги чигал ёзди машғулотлари вақтидаёқ ҳис қилган.

As нашри берган маълумотга кўра, бугун «Реал» Куртуага дам беришга қарор қилган. Эртага, пайшанба куни дарвозабон жароҳатнинг характери ва даражасини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.

Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган «Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги учрашув 22 март, якшанба куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:40, 18.03.2026.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик