Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Вадим Абрамов "Бухоро"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Динамо» (3:1) учрашувидан сўнг, Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Қуйида тажрибали мутахассиснинг ўйин ва жамоадаги ички ҳолат борасидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин.

— Ўйин ҳақида нима дея оласиз? — Аввало, рақибни ғалаба билан табриклайман. Бугун «Бухоро»да зафар қучишга бўлган иштиёқ кучлироқ кўринди. Бизга айнан шу нарса етишмади. Вақтидан олдин «қўл кўтардик», бу эса якунда мағлубиятга олиб келди.

— Рўзиқул Бердиев «Динамо» фақат 70 дақиқа футбол ўйнаяпти, деган фикрни билдирганди. Бунга қўшиласизми? Шунингдек, терма жамоага номзод Жаҳонгир Ўрозовнинг бугунги ўйини ҳақида нима дейсиз? — Бу саволларга ҳозир жавоб бериш мен учун мушкул. Аслида, саволнинг ичида жавобни ўзингиз бериб бўлдингиз. Кейинги саволга ўтақолайлик.

— Ўтган йилги «Динамо»нинг мазмунли ўйинидан асар ҳам қолмаётгандек... — Бунга ҳам жавоб бериш осон эмас. Кўриб турганингиздек, ўйинга ўзини бахш этиш етишмаяпти. Мен футболчиларга ҳар сафар бақира олмайман. Қанча вақт давомида футбол ўйнаганимизни ҳам аниқ айта олмайман.

— Жамоанинг ўйинида барқарорлик йўқ, бунинг сабаби нимада? — Ўтказиб юборилган иккита гол жамоага руҳий жиҳатдан қаттиқ таъсир қилди. Бундай хатоларга йўл қўймаслигимиз керак эди. Энди ўйинни қайта кўриб, таҳлил қиламиз ва сабабларини қидирамиз.

— Ўйиндан олдин майдон ҳолатидан норози эдингиз... — Менимча, бундай ҳолатдаги майдонда футбол ўйнашга бошқа рухсат беришмаса керак. Бу мавзуда ортиқча гапиришни истамайман.

— Футболчиларда иштиёқ сўнгани сезилмоқда. Ҳомийларнинг эътиборсизлиги бунга сабаб бўляптими? — Мен футболчилар олдида ҳам раҳбар, ҳам мураббийман. Хўш, бу вазиятда уларга нима дейишим керак? Эртага байрам, шундай кунда ҳамманинг кайфиятини туширишим керакми? Бу билан бирор нарса ўзгарадими? Менинг футболчиларга эътирозим йўқ, чунки улар ҳам оиласини ўйлайди. Уларнинг рўзғорини ким боқади? Саволлар жуда кўп, аммо жавоблар тубсизликка кетиб қолган.

Киритилди: 22:51, 19.03.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.