Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Гвардиола "Арсенал"нинг квадрупл қайд этиш имкониятларига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола якшанба куни бўлиб ўтадиган Англия Лига кубоги финали олдидан «Арсенал»нинг «квадрупл» (бир мавсумда тўртта соврин) қайд этиш имкониятларини баҳолади.

Лондонликлар мавсум якунига кўра тўртта соврин учун курашни давом эттиришмоқда. Микель Артета шогирдлари АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига йўл олишган ва Англия Кубоги чорак финалида иштирок этишади.

«Улар тўртта титул учун курашмоқда. Мен ҳам «квадрупл» қайд этганман, фақат ички эмас (бир мамлакат доирасида эмас). Биламан, бу унчалик нуфузли туюлмас ва баъзилар буни тан олмасликка ҳаракат қилар, лекин биз буни уддалаганмиз.

Бу ерда ғайриоддий нарса йўқ — ўйиндан ўйинга ҳаракат қилиш керак, ғалабалар эса ўзига бўлган ишончни юқори даражада ушлаб туришга ёрдам беради. Ҳар қандай нарсанинг иложи бор», — деди Пеп.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола «Барселона»да бир йилда 6 ва 5 та, «Бавария»да эса 5 та соврин ютган. «Манчестер Сити» билан 2023 йилда у Англия чемпионати ва кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, бироқ Лига кубогининг 1/4 финалида тўхтаган ва Англия Суперкубогида мағлуб бўлган эди.

Киритилди: 13:49, 21.03.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик