Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Флик бошқарувидаги "Барселона" Гвардиола давридаги натижаларни янгилади

Баҳо:
+ | -

Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги дастлабки 105 та ўйинда «Барселона» рақиблар дарвозасига 298 та тўп киритди. Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида каталонияликлар «Ньюкасл»ни 7:2 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, жорий мавсумдаги барча турнирлар доирасидаги 45 та расмий ўйинда «Барселона» 124 маротаба рақибларини ранжитди — бу ҳар бир баҳсга ўртача 2,75 та гол демакдир. Таққослаш учун, ўтган 2024/2025 йилги мавсумда «кўк-анорранглилар» 60 та расмий учрашувда 174 та гол уришган эди.

Бундан ташқари, жамоа Хосеп Гвардиола давридаги сермаҳсуллик кўрсаткичидан ўзиб кетди. 2008/2009 ва 2009/2010 йилги мавсумларда Гвардиола қўл остида «Барселона» худди шунча — 105 та ўйинда 254 та гол киритганди.

Флик иш бошлагандан буён клуб Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва икки марта Суперкубокни қўлга киритишга улгурди.

Киритилди: 15:46, 21.03.2026.
Ўқилди: 1307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик