Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

"Барселона" нархи 65 млн евро бўлган футболчини сотишга тайёр

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» клуби асосий таркиб футболчиларидан бирини сотишга тайёр. Radio Marca нашрининг журналист Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, «кўк-анорранглилар» ҳимоячи Жюль Кунде бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга рози.

«Агар яхши таклиф тушса, "Барселона" уни рад этмайди. Кунде "дахлсиз" футболчилар сирасига кирмайди», — деди Моретто.

Transfermarkt портали мутахассислари Жюль Кунденинг трансфер қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

27 ёшли Кунденинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029/2030 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Барселона» Ла Лига доирасида ўз майдонида «Райо Вальекано»ни қабул қилади.

Киритилди: 21:24, 21.03.2026.
Ўқилди: 6495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик