Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Диего Симеоне Альваро Арбелоани мақтади

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания Ла Лигасининг 29-тури доирасида «Реал»га қарши ўйин олдидан "Қироллик клуби" ва жамоа устози Альваро Арбелоа ҳақида фикр билдирди. Ушбу учрашув 22 мартдан 23 мартга ўтар кечаси куни бўлиб ўтади.

«Арбелоа ўз ишини жуда яхши бажаряпти. Натижаларнинг ўзи буни кўрсатиб турибди. У футболчилар билан ҳақиқатан ҳам яхши тил топишяпти. У жамоада мустаҳкам муносабатларни шакллантирмоқда, бу эса оддий ишдан анча юқори даражада.

Сизлар ўйинларни биздан кўра кўпроқ кузатасизлар. Биз эса уларни асосан учрашувга тайёргарлик учун томоша қиламиз. Уларда ўша-ўша тизим, ўша футболчилар. Аммо бу ерда жамоавий ўйин жуда муҳим, буни «Манчестер Сити» ва «Бенфика»га қарши ўйинларда кўрдик», — дея Симеоне сўзларини келтиради Marca.

28 турдан сўнг «Барселона» 70 очко жамғариб, мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Мадриднинг «Реал» жамоаси эса 4 очко орқада қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Атлетико» 57 очко билан тўртинчи поғонада жойлашган.

Испания — Примера. 29-тур
23 март 2026 йил. 01:00 (Тошкент вақти билан)
«Реал Мадрид» — «Атлетико Мадрид»

Манба: championat.com
Киритилди: 22:35, 21.03.2026.
Ўқилди: 2562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик