Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Бартомеу: "Йўқ, футболчиларни Месси сотиб олмаган"

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби собиқ президенти Хосеп Бартомеу, у клуб раҳбари бўлган даврда трансфер қарорларини амалда Лионель Месси қабул қилганлиги ҳақидаги миш-мишларни инкор этди. Маълумки, Месси «Барселона»нинг 21-аср тарихидаги энг асосий футболчиси ҳисобланади.

«Ҳамма Лео «Барселона»да ўйнаган кезларидаги гўёки чексиз қудрати ҳақида гапиради, лекин у трансферлар ёки мураббийларни тайинлаш масалаларини ҳал қилмаган. Унинг фикри фақат спортга оид масалалардагина сўралар эди», — дея Бартомеунинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2021 йилнинг ёзида «Барселона»ни тарк этиб, Франциянинг «ПСЖ» клубига йўл олган эди. Ҳозирда у Шимолий Америкада фаолият юритмоқда.

Киритилди: 08:42, 24.03.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик