Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Италия терма жамоасининг ҳужумдаги янги «қуроли» маълум

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси пайшанба куни Шимолий Ирландияга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг ярим финал босқичига тайёргарлик кўрмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, «Интер» ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито «адзуррилар» ҳужум чизиғида асосий таркибдан жой олишга даъвогарлик қилмоқда.

20 ёшли футболчи «нерадзуррилар» сафида ўзининг энг порлоқ мавсумини ўтказмоқда ва ҳозиргача ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 6 та голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди.

Энди у Женнаро Гаттузо бошчилигидаги жамоада ўз маҳоратини кўрсатиш ва Италияга Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам беришни мақсад қилган.

Агар Италия пайшанба оқшомида ғалаба қозонса, плей-офф финалида Уэльс ҳамда Босния ва Герцеговина ўртасидаги баҳс ғолиби билан тўқнаш келади.

Киритилди: 18:30, 24.03.2026.
Ўқилди: 440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик