«Милан» клуби ҳимоячиси Страхинья Павлович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Topskills Sports UK нашрининг маълумотларига кўра, сербиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Челси» қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби ёзда ушбу трансфер бўйича расмий таклиф беришга тайёр. Павловичнинг ўтишига «кўклар» бош мураббийи Лиам Росеньор шахсан қизиқмоқда. Инглиз мутахассиси сербиялик футболчини ўз жамоаси учун идеал ҳимоячи деб ҳисоблайди.
Страхинья Павлович 2024 йилда «РБ Зальцбург»дан «Милан»га 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «россонерилар» билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи Италия клуби сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













