Кириш Регистрация

Ламин Ямал Испания терма жамоаси машғулотларини ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Ламин Ямал сешанба куни Испания терма жамоаси машғулотларида иштирок этмади. 18 ёшли футболчининг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқ — шунчаки «қизил фурия» мураббийлар штаби шу йўл билан Ямалнинг жисмоний юкламаларини назорат қилмоқда.

Шу ойда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Испания терма жамоаси иккита учрашув ўтказади — Сербия (27 март) ва Миср (31 март) терма жамоаларига қарши.

Маълумки, Испания терма жамоаси 27 март куни Аргентинага қарши майдонга тушиши керак эди, бироқ Финалиссима бекор қилинди. Минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли Қатарда ўйин ўтказиш имкони бўлмагач, томонлар учрашувни бошқа жойда ташкил этиш бўйича келиша олишмади.

Ламин Ямал 2025/2026 йилги мавсумда «Барселона» сафида 40 та ўйинда майдонга тушди. Уларда футболчи 21 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:20, 24.03.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик