Кириш Регистрация

Анчелотти Бразилиянинг энг заиф нуқтасини айтди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти бўлажак Жаҳон чемпионати олдидан жамоанинг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Пентакампеонлар» устози ҳозирги вақтда ҳимоя қанотларидаги футболчилар танлови кўнгилдагидек эмаслигини тан олди.

«Ҳозир Бразилияда илгари ҳеч қачон муаммо бўлмаган позицияда камчилик сезилмоқда — бу қанот ҳимоячилари. Ўтмишда бу ерда Марсело, Кафу кабилар бор эди. Ҳозирда эса танқислик кузатиляпти», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Brasil Football.

Карло Анчелотти ўтган йил ёзининг бошида Бразилия миллий терма жамоаси бошқарувини қўлга олган эди. Бунгача мураббий Мадриднинг «Реал» клубида фаолият юритган.

Киритилди: 08:15, 25.03.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик