Кириш Регистрация

Линекер Салоҳнинг кетишига муносабат билдирди

Баҳо:
+1 | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг жорий мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

«Муҳаммад жамоадан кетмоқда. Унинг «Ливерпуль»даги тўққиз йиллик фаолияти ажойиб ўтди. Унинг шунча вақт давомида шу ерда бўлгани жуда зўр иш. Унга келгуси фаолиятида барча энг яхши тилакларни тилаб қоламан», — дея Линекернинг сўзларини келтирмоқда The Rest is Football аккаунти.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Умумий ҳисобда ҳужумчи мерсисайдликлар таркибида 435 та ўйинда иштирок этиб, 255 та гол ва 122 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 12:29, 25.03.2026.
Ўқилди: 377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик