Кириш Регистрация

«Бавария» Олисени икки ярим баравар қимматроққа сотмоқчи

Баҳо:
+ | -

Европанинг кўплаб топ-клублари «Бавария» вингери Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Bayern Space нашрининг маълумотларига кўра, Мюнхен жамоаси агар дастлабки таклиф француз футболчиси «Кристал Пэлас»дан сотиб олинган суммадан икки ярим баравар кўп бўлса, манфаатдор клублар билан музокараларни бошлашга тайёр. Германиянинг амалдаги чемпионлари 2024 йилда вингернинг трансфери учун бонусларни ҳисобга олмаганда тахминан 60 миллион евро тўлашган эди. Шу тариқа, «Бавария» Олисени тахминан 150 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Жорий мавсумда Майкл Олисе «Бавария» сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 27 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:39, 26.03.2026.
Ўқилди: 911 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик