Кириш Регистрация

Коул Палмер «Челси» кийиниш хонасидаги энг қувноқ футболчини айтди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмер Лондон клуби таркибидаги энг асосий ҳазилкаш ким деган саволга жавоб берди.

"Челси"даги энг катта ҳазилкашми? Марк Кукурелья. Унинг нимаси бунчалик кулгили эканини билмайман, лекин у шунчаки қувноқ инсон", — дея Палмернинг сўзларини келтиради «Челси» расмий сайти.

Марк Кукурелья 2022 йилда «Брайтон»дан 65 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Испаниялик футболчининг «кўклар» билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи Лондон клуби сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Кукурельянинг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:33, 26.03.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик