Кириш Регистрация

Рюдигер Кейн билан бўлажак дуэль ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Келгуси ойда «Бавария» ва «Реал» жамоалари Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичида ўзаро тўқнаш келишади. Мадридликлар ҳимоячиси Антонио Рюдигер майдонда Харри Кейнга қарши ўйнаш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен учун Кейн шубҳасиз дунёнинг энг кучли учта марказий ҳужумчиси қаторига киради. Унинг барқарорлиги — шунчаки жаҳон даражасида. Агар 180 дақиқа давомида бунинг иложи бўлса, биз Кейнни фақат жамоавий тарзда зарарсизлантиришимиз мумкин», — дея Рюдигернинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.

Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Реал» ва «Бавария» ўртасидаги дастлабки ўйин 7 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви эса саккиз кундан кейин — 15 апрелда Мюнхенда ўтказилади.

Киритилди: 22:38, 26.03.2026.
Ўқилди: 571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик