Кириш Регистрация

Яна бир таниқли футболчи Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. 34 ёшли футболчига “Ал-Иттиҳод” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, ушбу трансфернинг амалга ошиши жамоанинг бошқа бир бразилиялик аъзоси — Фабиньонинг келажагига боғлиқ. Фабиньонинг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади ва агар у жамоани тарк этса, “Ал-Иттиҳод” унинг ўрнини Каземиро билан тўлдиришни режалаштирган.

Маълумот учун, Каземиро жорий мавсум “манкунианликлар” сафида барча турнирлар доирасида жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол урди ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган. Тажрибали ярим ҳимоячининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги келишуви июнь ойи охиригача амал қилади. Катта эҳтимол билан томонлар ҳамкорликни узайтирмайди ва футболчи эркин агент сифатида клубдан кетади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:44, 26.03.2026.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик