Кириш Регистрация

Гарначо жазоланди

Баҳо:
+ | -

«Челси» вингери Алехандро Гарначо йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жазоланди.

Ўтган йилнинг ёзида видеокузатув камераси Audi RS3 бошқарувида бўлган футболчи 40 миль/соат чеклов ўрнатилган ҳудудда 50 миль/соат тезликда ҳаракатланганини қайд этган. Ушбу ҳодиса 26 август куни — аргентиналик футболчининг «Манчестер Юнайтед»дан «Челси»га ўтишидан бир неча кун олдин содир бўлган.

Ливерпуль магистрат судида Гарначо ўз адвокатлари орқали тезликни оширганини тан олди ва узр сўради. Тинчлик судьяси Жейн Хейнс футболчига 660 фунт стерлинг миқдорида жарима солди ва 120 фунт суд харажатларини тўлаш мажбуриятини юклади. Шунингдек, футболчининг ҳайдовчилик гувоҳномасига учта жарима балли ёзилди.

Киритилди: 22:49, 26.03.2026.
Ўқилди: 328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик