Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» 2022 йилдан бери «Эвертон» шарафини ҳимоя қилиб келаётган ўз академияси тарбияланувчиси Жеймс Гарнерни ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда журналист Экрем Конур Sports Boom нашри учун хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, манкунианликлар футболчини «ирислар»га сотаётган вақтда шартномага уни қайта сотиб олиш ҳуқуқини берувчи бандни киритишмаган. 25 ёшли ўйинчи билан 2026 йилнинг январида шартнома узайтирилгач, «Эвертон» Гарнерни 50-55 миллион фунт стерлингдан (58-63 миллион евро) арзонга сотмоқчи эмас. Шунингдек, футболчи Ливерпуль клубининг энг кўп маош олувчи ўйинчиларидан бири эканлиги айтилмоқда.

Жорий мавсумда Гарнер барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги келишуви 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 23:03, 26.03.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик