Кириш Регистрация

«Ноттингем Форест» АПЛнинг «Челси»га нисбатан қароридан норози

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» клуби Роман Абрамович давридаги молиявий қоидабузарликлар учун «Челси»га берилган жазони ўта енгил деб ҳисобламоқда.

Лондонликлар 10,75 миллион фунт миқдорида жаримага тортилди ва уларга трансферлар учун шартли тақиқ қўйилди.

The Athletic нашрининг хабарига кўра, «Ноттингем» АПЛга расмий шикоят киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, футбол жамоатчилиги орасида кўпчилик «Челси»га нисбатан қўлланилган санкцияларни етарли эмас деб топган, чунки клуб спорт жазоларидан (очко олиб ташланишидан) қутилиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг март ойида АПЛ «Ноттингем Форест»ни 2022/23 йилги мавсум якунларига кўра фойда ва барқарорлик қоидаларини (PSR) бузгани учун 4 очкодан маҳрум қилган эди — клуб рухсат этилган зарар лимитидан 34,5 млн фунтга ўтиб кетганди. Клубнинг апелляцияси эса рад этилган.

Киритилди: 06:33, 27.03.2026.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик