Маркус Рэшфорднинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда. «Барселона» англиялик футболчини «Манчестер Юнайтед»дан 30 миллион еврога сотиб олиш имкониятига шубҳа билан қарамоқда. Рэшфорд ижара муддати тугагач, «Олд Траффорд»га қайтиши ва кейин бошқа клубга йўл олиши истисно этилмаяпти.
CaughtOffside хабарига кўра, 28 ёшли Рэшфорд «ПСЖ» ва «Милан» каби клублар кузатувида турибди. Ушбу жамоаларга инглиз ҳужумчисининг ўйини маъқул келмоқда.
Шу билан бирга, Рэшфорднинг ўзи ҳамон «Барселона»да қолишдан умидвор экани қайд этилган. Бироқ каталонияликларга футболчини сотиб олишда молиявий қийинчиликлар тўсқинлик қилиши мумкин.
Маркус Рэшфорд 2025/2026 йилги мавсумда ўтказилган 39 та ўйинда 10 та гол урди.













