Кириш Регистрация

Миржалол Қосимов: «Насаф» - «Пахтакор» ўйинида қайси жамоа имкониятлардан фойдаланса, ўша жамоа ютади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуоти анжуманида дастлаб Миржалол Қосимов иштирок этди.

— Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Ўзига хос "дерби" эди. Икки кучли жамоа ўртасидаги ўйин бўлди. Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Боиси, ҳар иккала бўлим яхши ўйнаб, иккита вазиятни голга айлантирдик. Ҳисоб янада йирик бўлиши мумкин. Бугун ўйин мухлисларга ёққан бўлса керак ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз.

— Марко Блажични биз одатда ўнг қанотда кўришга ўрганиб қолганмиз. Бугун майдон марказида ўйнади. Бунинг сабаби нимада?
— Маркони Бекободдаги ўйинда марказда ўйнатиб кўргандик. Ўшанда у 0ёмон таассурот қолдирмади. Бугун ҳам унинг бу позицияда фойдаси кўпроқ тегди.

— Жавлон Иброҳимов бугун захирада қолдирилганининг сабаби нимада?
— Жавлон "Металлург" билан ўйинни карточкалар туфайли ўтказиб юборганди. Бугун Бекободда ўйнаган футболчиларга ишонч билдирдим ва у ўз самарасини берди.

— "Бунёдкор" учун ушбу мавсумда қайси жамоа принципиал рақиб бўла олди: "Пахтакор" ёки "Насаф"?
— Биринчи давранинг сўнгги ва иккинчи давранинг дастлабки қисмидаги ўйинларга, айрим сабабларга кўра, руҳан тайёр бўлмадик. Умуман олганда эса биз рақиб танламаймиз. Боиси, барча жамолар бизга қарши жон-жаҳди билан ўйнайди. Биз ҳам ҳар бир рақибга қарши тўлиқ тайёргарлик билан ўйнашимиз лозим.

— Ўйин сўнгида юзага келган нохуш вазият ҳақида фикрингиз.
— Ҳеч қайси ўйинчи ютқазишни хоҳламайди. Футболчилар қизишиб кетганидан бундай вазиятларнинг юзага келиши — нормал ҳолат. Бу жисмоний чарчоқ ва асаб билан боғлиқ. Шундай ўйинлар кўп бўлса, охир-оқибат футболчиларнинг савияси ҳам ошади. Европадаги ўйинларни кўрамиз, футболчиларни бир-бирларини туртиб кетишса ҳам, индамай кетаверишади. Биз ҳам бунга кўникишимиз керак.

— Нестеров жароҳат туфайли энди терма жамоага ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнини қайси дарвозабон билан тўлдирмоқчисиз?
— Ҳеч бир футболчи жароҳатдан фойдаланмаган. Буни тўғри тушуниш керак. Унинг ўрнини тўлдирадиган футболчилар бор. Масалан, бугун Мурод Зуҳуров яхши ўйнади. Нестеровга эса тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

— Ўзбекистон кубоги финалида қайси клуб рақиб бўлишини истардингиз?
— Башорат қилишни жуда ҳам ёмон кўраман. Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасидаги баҳс ҳам қизиқарли ўтадиган деб ўйлайман. Ушбу ўйинда яратилган вазиятлардан қайси жамоа унумли фойдаланса, ўша жамоа ютиб кетади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:28, 21.08.2013.
Ўқилди: 4122 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.