Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Уругвай терма жамоаси сафида Англияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида гол урди.
27 ёшли футболчи 94-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 1:1.
«Мен ҳужумчиларимиз ўзларига бўлган ишончни оширишлари учун пенальти тепиш ҳуқуқини доим уларга беришга тайёрман, лекин бу сафар жамоа зарбани айнан мен йўллашимни истади», — дея Вальверденинг интервьюсидан иқтибос келтирмоқда Madrid Xtra.
Ярим ҳимоячининг ҳисобида клуб ва терма жамоа сафидаги сўнгги олтита ўйинда еттита гол мавжуд бўлиб, улар орасида Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити» дарвозасига йўлланган хет-трик ҳам бор.
Сешанба куни, 31 мартда уругвайликлар Жазоир терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.













