Кириш Регистрация

Эмилиано Мартинес: «Энг ёмон ўйинларимиздан бири»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Мавританияга қарши кечган ўртоқлик учрашувидаги (2:1) жамоа ўйинидан норози бўлди.

Амалдаги жаҳон чемпионлари таркибида Энцо Фернандес ва Николас Пас гол уришди. ФИФА рейтингида 115-ўринни эгаллаб турган рақиб эса ўйин сўнгида ўз голи билан жавоб қайтарди.

«Жуда ёмон. Бу бизнинг энг ёмон ўйинларимиздан бири бўлди, ҳатто учрашувнинг ўртоқлик мақомини ҳисобга олсак ҳам. Бахтимизга, бу ҳолат Финалиссимада юз бермади. Бизга тезлик, иштиёқ ва фидойилик етишмади. Керакли интенсивлик ва ишончлилик кўринмади», — дея «Астон Вилла» посбонининг сўзларини келтирмоқда AlbicelesteTalk.

1 апрель куни Лионель Скалони шогирдлари Замбия терма жамоаси билан куч синашадилар.

Киритилди: 13:33, 28.03.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик