Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Эдди Хау: «Бу дунёнинг энг яхши жамоаси»

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау «Барселона»нинг даражаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Аввалроқ «қарғалар» Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида каталонияликларга имкониятни бой бериб (1:1, 2:7), мусобақани тарк этган эди.

«Ҳозирги вақтда бу Европадаги, эҳтимол дунёдаги энг кучли жамоа. Бирор-бир жамоа биздан бу қадар устунлик қилганини ҳеч қачон кўрмаганман, ҳатто Премьер-лига жамоалари ҳам, хафа бўлишмасин-у, лекин улар (Барселона) мутлақо бошқа даражада», — деди Хау.

Англия чемпионатида «Ньюкасл» 42 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибди. Навбатдаги турда Хау шогирдлари сафарда «Кристал Пэлас»га қарши баҳс олиб борадилар.

Киритилди: 13:39, 30.03.2026.
Ўқилди: 1230 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик