Кириш Регистрация

Эрон футбол клубларига “душман” давлатларга бориш тақиқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Эрон Спорт вазирлиги мамлакат терма жамоалари ва клубларига “душман” деб ҳисобланган давлатларга сафар қилишни номаълум муддатга тақиқлади. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар бермоқда.

“Миллий терма жамоалар ва клубларнинг душман деб ҳисобланувчи ҳамда спортчилар хавфсизлигини таъминлай олмайдиган мамлакатларга бориши кейинги билдиришномага қадар тақиқланади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Ушбу қарор Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида Саудия Арабистони ҳудудида ўтиши керак бўлган Эроннинг “Трактор” ҳамда БААнинг “Шабаб Ал-Аҳли” жамоалари ўртасидаги ўйин арафасида қабул қилинди. Вазирлик ҳозирча “душман давлатлар” рўйхатини расман эълон қилмаган бўлса-да, мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган ва Эрон ҳаво ҳудуди ҳамон ёпиқлигича қолмоқда.

Аввалроқ Эрон футбол федерацияси ЖЧ—2026 гуруҳ босқичи ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича FIFA билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил билан давом этаётган можаро фонида Эрон БАА, Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатлар ҳудудидаги базаларга ҳужум қилган эди. Теҳрон ушбу базалардан АҚШ томони Эронга зарба беришда фойдаланаётганини даъво қилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:01, 30.03.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик