Бразилиялик ҳимоячи Дуглас Коста Туриннинг «Ювентус» клубида уч йил фаолият юритган ва ўша даврни ўз фаолиятидаги энг яхши йиллар деб ҳисоблайди. Эндиликда у катта эҳтимол билан «Барселона»ни тарк этадиган польшалик Роберт Левандовскига ҳам ушбу клубда ўйнаб кўришни маслаҳат бермоқда.
«Роберт ҳар қандай услубда гол ура олади. Ишончим комилқи, у «Ювентус»га жуда мос келган бўларди. Мен унга фаолиятини айнан ўша ерда якунлашни маслаҳат берган бўлардим. Бу дарҳол содир бўлиши шарт эмас, у ҳали яна бир неча йил юқори даражада ўйнай олади», — дея бразилиялик футболчининг сўзларини pianetamilan.it нашри келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски 2022 йилдан буён ўз ҳозирги клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













