Кириш Регистрация

«МЮ» трансфер бозорида кутилмаган юришни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, агар Жошуа Зиркзее клубни тарк этса, «қизил иблислар» Торрес билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқишади. Шу билан бирга, ҳужумчининг эҳтимолий трансфери Маркус Рэшфорд билан боғлиқ битимга ҳеч қандай алоқадор бўлмаслиги таъкидланган.

Қайд этилишича, «Барселона» сотиб юборишни истисно этмаётган Торрес атрофидаги вазиятни «Арсенал», «Интер» ва «Атлетико» клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда 26 ёшли Торрес барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt экспертлари футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:12, 31.03.2026.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик