Чехия терма жамоаси охирги 20 йил ичида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
ЖЧ-2026 саралаши плей-офф босқичининг финалида Чехия Данияни пенальтилар сериясида мағлуб этди (2:2, пенальтилар бўйича — 3:1).
Чехия терма жамоаси сўнгги бор 2006 йилда турнирнинг финал босқичида ўйнаган эди — ўшанда жамоа Италия, Гана ва АҚШ билан бир гуруҳдан жой олиб, 3-ўрин билан мусобақани тарк этганди.
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида чехлар «A» гуруҳида Мексика, ЖАР ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.













