Кириш Регистрация

Босниялик ҳимоячи: «29 ёшимда илк бор майдонда кўз ёшларимни тия олмадим»

Баҳо:
+ | -

Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳимоячиси Никола Катич Жаҳон чемпионати — 2026 йўлланмаси учун кечган «А» йўли плей-офф финалида Италия устидан қозонилган ғалабадан (1:1, пенальтилар сериясида — 4:1) сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

«Нима ҳам дейишим мумкин? Сўнгги пенальтидан кейин ҳаммаси аён бўлди. Мен жуда фахрланаман, ҳозир сўз топишга қийналяпман. Илгари ҳеч қачон ўйиндан кейин йиғламаган эдим, ёшим 29 да, лекин бу сафар кўзларимга ёш келди. Биз ўз жангчилик руҳимизни намойиш этдик ва буни Уэльс ҳамда Италия каби жиддий рақибларга қарши иккита ўйинда исботладик. Биз дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Барчани табриклайман», — дея Катичнинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.

Боснияликлар ўз тарихида иккинчи бор Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлишди. Улар учун биринчиси Бразилияда ўтган ЖЧ-2014 турнири эди.

Киритилди: 05:30, 01.04.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик