АҚШ ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви якунланди. Ўйин Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенц» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Германиялик ҳакам Свен Яблонски бошқариб борди. Баҳс меҳмонлар — Португалиянинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ғолиб жамоа таркибида Франсишку Тринкан ва Жоау Феликс гол урди. Ҳар икки голга Бруну Фернандеш ассистентлик қилди.
Ушбу учрашувда Португалия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Криштиану Роналду иштирок этмади.
Ҳар икки жамоа ҳам АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Португалия терма жамоаси гуруҳ босқичида Колумбия, Ўзбекистон ва Конго Демократик Республикасига қарши ўйнайди. АҚШ эса Парагвай, Австралия ва Туркия билан баҳс олиб боради.
Ўртоқлик ўйини.
2026 йил 1 апрель, чоршанба. 04:00.
АҚШ — Португалия — 0:2
Голлар: Тринкан 36 (0:1), Феликс 59 (0:2)













