Ҳужумчи Жошуа Зиркзее «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишни истамаяпти.
Daily Mail нашри берган маълумотларга кўра, нидерландиялик футболчи «МЮ» еврокубокларга қайтганидан сўнг, Майкл Кэррик бошқарувида ўз имкониятига эга бўлишига ишоняпти. Футболчига яқин манбалар «қизил иблислар» мавсумлар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтиришига шубҳа билан қарашмоқда. Шунингдек, ўйинлар тақвимидаги учрашувлар сони ортишини инобатга олган ҳолда, Зиркзее Кэррик унга майдонда кўпроқ имконият беради деб ҳисобламоқда.
Жошуа Зиркзее 2024 йилда «Болонья»дан «Манчестер Юнайтед»га 42 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва битта голли узатмани ёзиб қўйди.













