Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Дзофф Италиянинг ЖЧга чиқа олмагани ҳақида: "Кетма-кет уч марта - бу фожиа"

Баҳо:
+ | -

Дино Дзофф Италия терма жамоасининг ЖЧ-2026 ўтиш ўйинида Босния ва Герцеговинадан учраган мағлубиятига (1:1, пенальтилар бўйича 1:4) муносабат билдирди.

«Италия яна жаҳон чемпионатидан ташқаридами? Натижа қандай бўлса, шундай, шунинг учун энг асосий изоҳ — бу натижанинг ўзи. Кетма-кет учинчи бор жаҳон чемпионатига чиқа олмаслик — футбол нуқтаи назаридан фожиадир. Бундан қочиш мумкинмиди? Мен бу мавзуни чуқурлаштиришни истамайман: қочишни хоҳлагандик, лекин уддалай олмадик.

Гаттузо? Гравина? Мен ҳеч нарса демайман, буни ўринли деб ҳисобламайман. Бир марта омад келмаслиги мумкин, иккинчи марта ҳам, лекин учинчи мартасига энди баҳона қидириб бўлмайди.

Сиёсатчилар нима қилиши керак? Йўқ, эшитинг, сиёсат сиёсат билан, футбол эса футбол билан шуғуллансин, пашшадан фил ясаш (аслиятда: чироқ билан порлоқ қўнғизни адаштириш) керак эмас. Рақамлар — бу рақамлар, спорт рақамлардан иборат: ҳозир улар сизнинг фойдангизга бўлмаслиги мумкин, лекин узоқ муддатли даврга қарасак, ҳамма нарса ўзгаради.

Афсуски, Италияни ҳали бирор марта жаҳон чемпионатида кўрмаган ёшлар авлоди етишиб чиқди. Уларга Синнер ёки Антонелли иштирокидаги «Формула-1»ни томоша қилишни маслаҳат берган бўлармидим? Жамоавий спорт билан индивидуал спортни ажрата билиш керак», — деди Италия терма жамоаси собиқ дарвозабони «LaPresse»га берган интервьюсида.

Киритилди: 16:41, 01.04.2026.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик