Италия терма жамоаси ўз расмий ижтимоий тармоқлари орқали Женнаро Гаттузонинг бош мураббийлик лавозимини тарк этганини эълон қилди.
Мутахассис жамоани ЖЧ-2026 га олиб чиқа олмади. Саралашнинг плей-офф ўйинларида Италия терма жамоаси кутилмаганда Босния ва Герцеговинага имкониятни бой бериб қўйди (1:1, пенальтилар сериясида 1:4).
Женнаро Гаттузо Италия терма жамоаси бошқарувида жами саккизта ўйин ўтказди. Уларда мутахассис олтита ғалаба ва иккита мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати — 23:14.













