Кириш Регистрация

«10 тадан биттаси гол бўларди»: Дембеле «Тулуза» дарвозасига урган шедевр голи ҳақида гапирди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» вингери Усмон Дембеле Франция чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Тулуза»га қарши баҳс (3:1) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу учрашувда футболчи дубль қайд этишга муваффақ бўлди.

«Биринчи голим? Бу жуда қийин зарба эди. Агар шундай вазиятда 10 марта зарба берганимда, эҳтимол, фақат биттаси гол билан якунланарди. Тўп менга шунчалик секин учиб келаётган эдики, мен таваккал қилиб кўриш керак деб ўйладим. Ва бу ўз самарасини берди. Ажойиб гол. Айтишим мумкин бўлса, бу гол фаолиятимдаги энг севимли уч голим қаторига киради. Бироқ «Лилль» дарвозасига киритган тўпим ҳамон рўйхатимда биринчи ўринда турибди», — дея Дембеленинг сўзларини Ligue 1+ нашри келтирмоқда.

«ПСЖ» 63 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Ланс» ҳисобида 4 очко кам. «Тулуза» эса 37 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:12, 04.04.2026.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик