Кириш Регистрация

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафида кетма-кет иккинчи бор пенальтида адашди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Кубоги чорак финали доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган баҳсда (0:4) пенальтидан гол ура олмади.

Учрашувнинг 64-дақиқасида мисрлик футболчи «шаҳарликлар» дарвозабони Жеймс Траффордни мағлуб эта олмади — посбон рақиб зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

Салоҳ мерсисайдликлар сафида кетма-кет иккинчи ўйинда пенальтидан фойдалана олмаяпти. 18 март куни у Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Галатасарой»га қарши баҳсда ҳам (4:0) 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмаган эди.

Киритилди: 18:47, 04.04.2026.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик