Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Шлоттербек «Боруссия Дортмунд» билан янги шартнома борасидаги музокаралар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек жамоа билан янги шартнома имзолаш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Яқинда «асаларилар» ва 26 ёшли футболчи ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг амалдаги шартномаси келаси йили ўз ниҳоясига етади ва Европанинг кўплаб гранд жамоалари келаётган ёзда футболчини арзонроқ нархда ўз сафига қўшиб олишга тайёр туришибди.

«Мен Ларс Риккен ва Оле Бок билан яхши суҳбат ўтказдим. Музокаралар келаси ҳафтада давом эттирилади. Ўйлайманки, тез орада бир қарорга келаман. Ҳар доим айтганимдек, «Боруссия»да қолишни бемалол тасаввур қила оламан, бироқ биз ҳамма нарсани келишиб олишимиз керак. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай тус оларкин», – дея журналист Флориан Плеттенберг Шлоттербекнинг интервьюсидан иқтибос келтирмоқда.

Киритилди: 08:20, 05.04.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик