Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Исак оғир жароҳатдан сўнг «ПСЖ»га қарши ўйин қайдномасига киритилди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Александер Исак Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши кечадиган илк ўйин қайдномасидан жой олди, деб хабар бермоқда мерсисайдликлар матбуот хизмати.

Учрашув чоршанба, 8 апрель куни Парижда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь куни Англия чемпионати 17-туридан ўрин олган «Тоттенхэм»га қарши баҳсда (2:1) Исак жароҳат олиб, майдонни тиббиёт ходимлари ёрдамида тарк этган эди. Кейинчалик футболчининг кичик болдир суяги сингани маълум бўлганди.

Исак «Ливерпуль» сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди. У 1 сентябрь куни «Ньюкасл»дан 145 миллион евро эвазига жамоа сафига келиб қўшилган эди.

Киритилди: 01:01, 08.04.2026.
Ўқилди: 1167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик