Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 0-0 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

WBC рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг ўрни қандай?

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, 5 нафар ўзбекистонлик боксчи топ-10 таликдан ўрин олди.

Супер оғир вазн (+90 кг):

Баҳодир Жалолов — 10-ўрин. Супер оғир вазн тоифасида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган Жалолов рейтингда 10-ўринда қайд этилган. Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган “Big Uzbek” ҳаваскор боксдаги фаолиятини тугатиб, тўлиқ профессионал боксга ўтишини эълон қилган эди. Баҳодир Жалоловнинг проф рингда 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У 14 та жангини муддатидан аввал якунлаган.

Супер ўрта вазн (-76,2 кг):

Бектемир Мелиқўзиев — 5-ўрин. Супер ўрта вазн тоифасида иштирок этаётган Бектемир Мелиқўзиев ганалик Сена Агбекони техник нокаутга учратган Мелиқўзиев ўзига тегишли бўлган WBA қитъалараро чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бу Бектемир учун профессионал рингдаги 17-ғалаба бўлди. Унинг ҳисобида битта мағлубият мавжуд.

Супер ярим ўрта вазн (-67 кг):

Исроил Мадримов — 5-ўрин. 30 ёшли Исроил Мадримов профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, 11 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. У кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг Луис Давид Салазарни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Ярим енгил вазн (-57 кг):

Отабек Холматов — 9-ўрин. Отабек Холматов эса 13 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Сўнгги жангида эса Жейсон Канойни нокаутга учратган эди.

Биринчи ярим енгил вазн (-55,2 кг):

Муроджон Аҳмадалиев — 10-ўрин. 30 ёшли Муроджон Аҳмадалиев эса сўнгги бор Наоя Иноуе билан тўқнаш келган ва ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, имкониятни бой берган. У навбатдаги жангини 29-май куни “Ҳумо Арена”да венесуэлалик Ҳегли Москедага қарши баҳс олиб боради.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:11, 08.04.2026.
Ўқилди: 446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик