Кириш Регистрация
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор 0-1 Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор 1-1 Локомотив
04/09 19:00 Насаф 6-2 Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор 3-0 Андижон
04/09 23:45 Женоа 1-4 Комо
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер - Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья

Рио-де-Жанейродаги Олимпия велодромида йирик ёнғин юз берди (видео)

Баҳо:
+ | -

Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди. Манбага кўра, ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли олов тезда назоратга олинган ва мажмуанинг бошқа қисмларига шикаст етмаган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Штат ҳарбий ёнғин хизматининг маълумот беришича, чақирув соат 04:17 да келиб тушган. Алангани ўчиришга 80 нафар ўт ўчирувчи ва 20 та махсус техника жалб этилган.

2016-йилги Олимпиада ўйинлари учун қурилган ушбу велодром шаҳар маъмурияти томонидан бошқарилади. Мажмуа ҳудудида Олимпия музейи ҳам жойлашган бўлиб, унда ўйинлар тарихига оид ноёб экспонатлар, жумладан, Олимпия машъаласи ва медаллар сақланади.

Полковник Фабио Контрейраснинг CNN Brasil телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, ўт ўчирувчилар музейдаги тарихий осори-атиқаларни сақлаб қолиш учун бино ичида ва ташқарисида олов билан жиддий кураш олиб боришган.

Рио-де-Жанейро мери Эдуардо Кавалиере журналистларга берган баёнотида, ёнғин велодромнинг брезент тўшамали шифтига етиб борганини маълум қилди. Бироқ мутахассислар зарар кўламини ўрганиб чиқиб, велодром ва Олимпия музейи ёнғиндан жиддий зарар кўрмаганини тасдиқлашган.

Маълумот учун, ушбу велодром Бразилиядаги энг йирик ва нуфузли велоспорт маркази ҳисобланади. Шунингдек, у оғир атлетика ва велоспорт бўйича миллий терма жамоалар учун асосий машғулот базаси бўлиб хизмат қилади. Эътиборлиси, 2017-йилда ҳам бинонинг том қисмида икки марта ёнғин чиқиб, мажмуага унча катта бўлмаган зарар етган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:12, 09.04.2026.
Ўқилди: 1325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик