Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Агент Энцо Фернандеснинг келажагига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Хавьер Пасторе ўз мижозининг келажаги борасида янгича изоҳ берди.

Бир неча ойдан бери ярим ҳимоячининг яқин орада клубини алмаштириши ҳақидаги миш-мишлар тинмаяпти. Яқинда «кўклар» аргентиналик футболчи Мадридда яшаш истагини очиқчасига билдиргани учун уни расман иккита ўйинга четлатган эди. Унга даъвогарлар қаторида нафақат «Реал», балки «ПСЖ» ҳам тилга олинмоқда.

«Менинг «ПСЖ» билан алоқам борлигини ҳисобга олсак, бундай гап-сўзларда ажабланарли нарса йўқ. Энцо бу мавсумни «Челси»да якунлайди, сўнгра Жаҳон чемпионатида иштирок этади. У Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди — кўрамиз, жамоа у ерга йўлланма ола билармикан. Ҳозирча, очиғини айтсам, биз трансфер ҳақида ўйлаётганимиз йўқ», — дея Пасторенинг сўзларини келтирмоқда Onze Mondial.

Энцо Фернандеснинг «Челси» билан шартномаси 2032 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:12, 10.04.2026.
Ўқилди: 792 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик