Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Марсело Роналду уни нима билан ҳайратда қолдирганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ чап қанот ҳимоячиси Марсело Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган йилларини вақти-вақти билан ёдга олиб туради.

Бразилиялик футболчи 2007 йилдан 2022 йилгача «қаймоқранглилар» шарафини ҳимоя қилган бўлса, португалиялик ҳужумчи 2009 йилдан 2018 йилгача «қироллик клуби»да тўп сурган.

«Криштиану мени ўзининг барқарорлиги билан ҳайратда қолдирарди. Буни қандай ифодалаш мумкинлигини билмайман-у, лекин у ҳар йили бир хил самарадорликни сақлаб қоларди — бир мавсумнинг ўзида фақат чемпионатда 30–40 тадан гол урарди. Унинг учун бу нормал ҳолат эди. Ҳайратланарли», — дея собиқ латералнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Марсело 2025 йилнинг бошида фаолиятини якунлаган эди. Февраль ойида 41 ёшини қаршилаган Роналду эса Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

Киритилди: 18:18, 10.04.2026.
Ўқилди: 1335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик